

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали таркибида жами 6 та, (1 та 500 кВ кучланишли, 4 та 220 кВ ва 1 та дона 110 кВ кучланишга эга) подстанциялар мавжуд:
Шундан:
· 500 кВ – 1 дона (“Ўзбекистон” подстанцияси);
· 220 кВ – 4 дона (“Ўзгариш” подстанцияси, “Фарғона” подстанцияси, “Повулғон” подстанцияси, “Сокин” подстанцияси);
· 110 кВ – 1 дона (“2А” подстанцияси).
Трансформаторлар сони жами: 16 дона. “Ўзбекистон” подстанциясида – 2 та, “Ўзгариш” подстанциясида – 3 та, “Фарғона” подстанциясида – 2 та, “Повулғон” подстанциясида – 2та, “Сокин” подстанциясида – 3 та, “2А” подстанциясида – 4 та.
Фарғона вилояти ҳудудида 110–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг умумий узунлиги 591,77 километр бўлиб, уларнинг сони бўлган 15 тани ташкил этади.
Шундан:
· 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари – 308,59 км.
· 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари – 220,14 км.
· 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари – 63,04 км.
Модернизация ва реконструкция қилиш доирасида:
· 220/110/10 кВ “Сокин” подстанциясида қуввати 125 МВА бўлган 1 та трансформатор 200 МВА трансформаторга алмаштирилди ва қўшимча равишда 200 МВА АТ-3 автотрансформатори ўрнатилди, натижада подстанция орқали қўшимча 275 МВА қувватни ўтказиш имконияти яратилди;
· 220/110/10 кВ кучланишли "Ўзгариш” подстанциясида қуввати 200 МВА бўлган 2 дона автотрансформатор ўрнига 250 МВА автотрансформаторлар ўрнатилди, 1 дона 200 МВА автотрансформатор захира сифатида қолдирилди. Бу билан подстанция орқали 300 МВА қўшимча қувватни ўтказиш имконияти яратилди;
· 220/110/10 кВ кучланишли “Фарғона” подстанциясида 1 дона 125 МВА ва 1 дона 200 МВА бўлган 2 та автотрансформатор 2 дона 200 МВА қувватга эга замонавий автотрансформаторларга алмаштирилди, натижада подстанция орқали қўшимча 75 МВА қувватни ўтказиш имконияти яратилган.
Модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилгандан сўнг жами қувват ўтказиш имконияти: 2230 МВАдан – 2880 МВАга ошган.
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали меҳнат фаолияти юритаётган ишчи-ходимлар сони 339 нафарни ташкил этади.
2025 йил мукаммал таъмирлаш режасига асосан 110 кВ кучланишли “2А” подстанциясидаги 2 та 35 кВ кучланишли ўчиргичлар (Л-Дўстлик, Л-Аввал) ва электр узатиш тармоқларининг жами 74,01 км, шундан 60,28 км узунликдаги 500 кВ кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғи ҳамда 13,73 км 220 кВ Л-С-Л-1 ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирлаш режалаштирилган эди. Бугунги кун ҳолатига режадаги 2 та 35 кВ ўчиргич ва режадаги электр узатиш тармоқларининг 74,01 км км қисми ҳамда 500 кВ кучланишли Л-503 ҳаво тармоғининг 18,6 км қисми навбатдан ташқари, шунингдек, электр узатиш тармоқларининг 92,61 км қисми мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари, 500 кВ “Ўзбекистон” подстанцияси да ТСН-3 трансформатори навбатдан ташқари мукаммал таъмирланди. 2025 йил мукаммал таъмирлаш режаси тўлиқ бажарилди.
Жорий таъмирлаш режасига асосан 16 дона куч трансформаторлари, 125 та ўчиргичлар ва 511,752 км электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланиши режалаштирилган эди. Йил якунига қадар жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий техник тадбирлар ҳамда модернизация ишларини амалга ошириш ҳисобидан 2025 йил 12 ойлик режаси 1 225 693 кВт∙соат бўлиб, шундан январь-ноябрь ойлари учун режа 1 152 924 кВт∙соат белгиланган, амалда 1 385 227 кВт∙соат электр энергияси тежамкорлигига эришилди ва бу 120,1 % ташкил этди.
Хўжалик эҳтиёжи истеъмоли 12 ойлик режаси 628 364 кВт∙соат бўлиб, шундан январь-ноябрь ойлари учун режа 515 364 кВт∙соат этиб белгиланган эди, амалда 463 664 кВт∙соат га бажарилди. 51 700 кВт∙соат электр энергияси иқтисод қилинди.2025 йил кўрсаткичи 2026 йил январь ойидаги ҳисоботда акс этади.
Ўз эҳтиёжи истеъмоли 12 ойлик режаси 3 395 648 кВт∙соат бўлиб, шундан январь-ноябрь ойлари учун режа 3 036 406 кВт∙соат этиб белгиланган эди, амалда 1 651 176 кВт∙соат га бажарилди. 1 385227 кВт∙соат электр энергияси иқтисод қилинди. 2025 йил кўрсаткичи 2026 йил январь ойидаги ҳисоботда акс этади.
2025 йил технологик сарфи 12 ойлик режаси 259 457 320 кВт∙соат бўлиб, шундан январь-ноябрь ойлари учун режа 224 555 800 кВт∙соат этиб белгиланган эди, амалда 188 423 688 кВт∙соатга бажарилди. 39132112 кВт∙соат электр энергияси иқтисод қилинди. 2025 йил кўрсаткичи 2026 йил январь ойидаги ҳисоботда акс этади.
Махсус техникалар сони 16 та: Автокран – 2 та, автогидроподемник – 2 та, телевишка – 1 та, лаборатория – 3 та, автоцистерна – 2 та, навбатчи бригада машиналари – 4 та, юк машина – 2 та .
Аварияли ҳолатларни бартараф этиш бўйича 4 та гуруҳлар ташкил этилган. Шундан:
· Фарғона зонаси гуруҳлари 2 та: подстанциялар бўйича 1 та, электр узатиш ҳаво тармоқлари бўйича 1 та.
· Қўқон зонаси гуруҳлари 2 та : подстанциялар бўйича 1 та, электр узатиш ҳаво тармоқлари бўйича 1 та.
Аварияни захираси учун филиал омборхоналари ва подстанцияларида 35–110–220 кВ кучланишли 4 та ўчиргич, 125 МВА қувватли 2 та автотрансформатор, трансформатор мойи 24 тонна, 110–220 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи учун 4 та тянч, АСО-300 ва АСО-500 русумли 4 тонна сим, чақмоққа қарши тросс 1,5 тонна, сим учун уловчи қурилмалар 70 дона, дизел ёқилғиси 800 литр, бензин ёқилғиси 400 литр электр қурилмалар ва материаллар сақланмоқда.
“Фарғона МЭТ” филиали маъмурий биносида 40 кВт қувватли ва ишлаб чиқариш таъмирлаш базасида (гараж) 100 кВт қувватли қуёш панеллари ва 13 нафар ходимларининг хонадонларида 75 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Андижон вилояти истеъмолчиларининг ишончли электр энергия таъминоти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Шерзод Камилов, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати