2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Балиқчилик кўли ташкил этмоқчи бўлган фермерга темир-бетон таянч устунининг "муҳофаза майдони"га юзасидан тушунтириш берилди
  • 02.04.2026
  • 8

Расмий муносабат

Facebook.com ижтимоий тармоғида “ТЎРАҚЎРҒОНДА ЯНГИ ИХТИРО” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Обод» МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан ўтувчи 110 кВ кучланишли «Л-С-П» электр узатиш тармоғидан шаҳобчаланувчи (отпайка)  “Л-Жомашуй-110 кВ” ҳаво линиясининг 38-сонли оралиқ темир-бетон таянчи атрофида балиқчилик кўли ташкил этмоқчи бўлиб, иш жараёнида темир-бетон таянчнинг муҳофаза ҳудудига зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига электр узатиш ҳаво тармоқлари муҳофаза ҳудудида ўзбошимчалик билан ҳар қандай ишларни амалга ошириш қатъиян тақиқланиши, бундай ҳаракатлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан тушунтириш берилди ҳамда расмий огоҳлантириш хати топширилди.

Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон  — “Электр тармоқлари хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ, муҳофаза зоналарида электр тармоқлари объектларининг хавфсиз ишлашига путур етказувчи, экологик зарар ёки ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни содир этиш тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори 4-хатбошининг 56-бандида: «Мазкур Қоидалар талабларини бузган шахслар жавобгарликка тортиладилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарни қоплайдилар», деб огоҳлантирилган.

Ҳурматли фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар!
Электр тармоқлари муҳофаза ҳудудларида белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Бу — нафақат қонун талаби, балки инсон ҳаёти ва мулк хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омилидир. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot