

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л–Ч–С-1 ҳаво электр узатиш тармоғининг 138-сонли таянч устунида техник тадбирлар амалга оширилди.
⚙️ Хусусан, А, Б ва С фазаларда қушларнинг қўнишига қарши тўсиқлар (ППЗ) ҳамда ҳимоя зонтлари ўрнатилмоқда. Мазкур қурилмалар электр узатиш линиясини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Ушбу профилактик чоралар орқали қисқа туташувлар ва авариявий ҳолатларнинг олди олиниб, тармоқнинг барқарор ва ишончли ишлаши таъминланади.
⚡️ Барча ишлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
https://t.me/SamarqandMET_Axborot