Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2021 йилнинг I чорагида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ҳамда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция дастурлари юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот
  • 08.04.2021
  • 668

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2021 йилнинг I чорагида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ҳамда қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция дастурлари юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4937-сонли қарорига мувофиқ энергетика тизимидаги объектларни модернизация қилиш ва янги курилаётган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.

  Ушбу Инвестиция дастурига мувофиқ 2021 йилда умумий  лойиҳа қиймати 603,1 млн. АҚШ доллари бўлган 10 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланган бўлиб, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 124,0 млн АҚШ доллари (1 351,6 млрд. сўм) маблағ ўзлаштириш режалаштирилган. Шу жумладан: соҳа маблағлари ҳисобидан — 16,59 млн. АҚШ доллари (180,9 млрд. сўм); давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 107,4 млн. АҚШ доллари (1 170,7 млрд. сўм).

  2021 йил I чораги бўйича инвестиция лойиҳалари ҳамда қўшимча лойиҳалар доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 14,1 млн.долл. маблағ ўзлаштирилди, режага нисбатан 135,89%га бажарилди. Шу жумладан:

⇒  “500 кВли “Сурхон–Пули-Хумри” (Хўжа Алвон) электр узатиш тармоғини қуриш (Ўзбекистон ҳудудида)” лойиҳаси доирасида “Сурхон” подстанциясидаги ОТҚни кенгайтириш” лойиҳаси;

⇒  “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темир йўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” лойиҳаси;

⇒  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” лойиҳаси;

⇒  “Нуробод қўрғонида қуёш фотоэлектростанциясининг ташқи объектларини қуриш” (220 кВ кириш-чиқиш ҳаво электр тармоғи, кириш йўли, тўсиқ ва бошқалар) лойиҳаси;

⇒  “Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 110/10 кВ “ДНС-2” нимстанциясини 220/110/10 кВ ўтказиш” лойиҳаси;

⇒  “Магистрал электр тармоқ нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси;

⇒  “Жанубий-ғарбий магистрал электр тармоқларининг эски жиҳозларни алмаштириш ва модернизациялаштириш” лойиҳаси;

⇒  “Навоий ИЭС”АЖ ва “Химия” подстанцияси оралиғида 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси;

⇒  “220 кВли “Амир Темур” нимстанциясини “Ғузор” нимстанциядан 220 кВ ли ҳаво линияси билан қуриш” лойиҳаси.

✍️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Капитал қурилиш, лойиҳа ва смета экспертиза бошқармаси

Веб-саҳифаTelegramFacebook ‖  InstagramTwitter

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>