2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати (Спорт тарғиботи)
Шахмат чемпионати: Марказий аппарат ёшлари ва қизғин финал баҳслари !
  • 22.08.2026
  • 4

“Chess Board Open Championship of “Uzbekhydroenergo” JSC” очиқ чемпионати ўта муросасиз ва қизғин давом этмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада Акциядорлил жамиятининг Марказий аппарати ёш ходимлари фаол иштирок этиб, шахмат тахтасида ўзларининг юксак маҳоратларини намойиш этишмоқда. Қувонарлиси, ҳамкасбларимиздан бири Азимжонов Асадбек Сарвар ўғли ушбу чемпионатда шараф билан қатнашиб, Жамиятимиз номини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Айни дақиқаларда мусобақанинг энг ҳал қилувчи ва ҳаяжонли финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Шахмат тахтаси узра энг зукко ходимлар ўзларининг стратегик қарорлари ҳамда мантиқий фикрлашларини охиригача намойиш этишмоқда.

Мусобақа иштирокчилари, хусусан, Жамиятимиз номини ҳимоя қилаётган Асадбекка ва барча финалчиларга улкан омад, матонат ҳамда ёрқин ғалабалар тилаймиз!
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати