Янгиликлар
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида мини футбол, волейбол ва баскетбол спорт майдонлари қурилмоқда
  • 19.04.2021
  • 573

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг декабрь ойидан «Фарғона МЭТ» филиалида мини футбол, волейбол ва баскетбол спорт ўйингоҳлари ҳамда стол тенниси ва шахмат-шашка учун спорт хоналари қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишлари филиалнинг Автотранспорт ва механизация гуруҳи ҳудудидаги 1200 метр/квадрат бўш ер майдонида амалга оширилмоқда.

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, спорт тадбирларини муносиб ўтказиш учун ҳозирланаётган шарт-шароитларга фарғоналик энергетик мутахассисларнинг барчаси хайрихоҳ. Мисол учун, мини футбол майдони қурилишига Автотранспорт ва механизация гуруҳи ходимлари, шунингдек, филиалнинг асосий иш вазифасидан ҳоли бўлган кўнгилли ходимлар, айниқса ёшлар кўмак беришмоқда. Мини футбол ўйингоҳига табиий чим қопламаси филиал ходимлари ёрдами билан ётқизилди.

 

  Ҳозирги вақтда майдон учун сув қувурлари ўтказилиб, футбол ва волейбол майдонларига ишлов берилмоқда. Филиал касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти билан келишган ҳолда спорт анжомлари ҳам харид қилинди.

 

  Филиалдаги спорт майдонларининг қурилиши жорий йил май ойининг ўрталаригача якунланиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари якунлангач, мини футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча бундай спорт ўйинлари филиал тасарруфидаги подстанцияларнинг дам олиш хоналарида ёки бошқа спорт майдонларида ўтказилиб келинмоқда.

  Қ.Мирзаев, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

 

 

  ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ “ЎЗГАРИШ” ПОДСТАНЦИЯСИДА ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИ АВТОТРАНСФОРМАТОРНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/936

 

  Тожикистон ҳудудидан ўтган 500 кВли Л-503-сонли электр узатиш ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилди. Ушбу носозлик “ҳалқа” тизими туфайли ишлаб чиқарилаётган электр қувватини узатиш жараёнига таъсир этмади

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/849

  uzbekistonmet.uz: No comment… Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 220 кВли "Павулғон" подстанциясининг Реле ҳимояси ва автоматикаси хизмати мутахассислари юқори кучланишли электр қурилма ҳамда жиҳозларида профилактика ишларини олиб боришмоқда…

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/800

  uzbekistonmet.uz: No comment…Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти "Фарғона магистрал електр тармоқлари" филиали мутахассислари 500 кВли электр тармоғидаги носозликларни бартараф этишмоқда…

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/799

 

  МУРОЖААТНИНГ МАЗМУНИ: «Юқори кучланишли линия остидаги ер майдонида деҳқончилик қилмоқчиман»

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/726

  Филиалимиз ишчи-ходимлари “Йилнинг энг яхши...” 5 та номинацияси бўйича эътирофга сазовор бўлишди!

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/680

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/615

  ФАРҒОНАЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШМОҚДА

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/547

 

  ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТИ ҚЎШИМЧА 250 МВА ҚУВВАТГА ОШИРИЛДИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/542

  КАБЕЛЬ КАНАЛЛАРИНИНГ БЕТОН ҚОПҚОҚЛАРИ — ТЕМИР-БЕТОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/432

 

  ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ

  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/397

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>