
Сирдарё вилояти Ховос тумани
►АВВАЛГИ ҲОЛАТИ

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 110/35/10 кВ кучланишни «Пахтакор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар подстанциянинг ишончли ва хавфсиз фаолиятини таъминлаш ҳамда унинг эстетик ҳолатини замон талабларига мослаштиришга қаратилди.
✅ Таъмирдан олдин қуввати 16 000 кВА бўлган Т-1 трансформатор корпусида коррозия аломатлари мавжуд бўлган, бўёқ қопламаси эскирган, металл қисмларининг эстетик ҳолати бузилган, кабель каналлари тартибсиз ҳолатда бўлганини кўриш мумкин эди.
Бугунги кунда «Пахтакор» подстанцияси янгича қиёфа касб этиб, техник ва эстетик жиҳатдан анча яхшиланди. Бу эса, нафақат электр таъминотининг барқарорлигини таъминлайди, балки ҳудудда энергия инфратузилмасининг самарадорлигини ҳам оширади.
►ИШ ЖАРАЁНИ:

⚙️ Мутахассисларимиз таъмирлаш жараёнида трансформаторнинг техник ҳолатини тўлиқ ўрганиб, бир қатор муҳим ишларни амалга оширдилар:
♦ Трансформатор мойи даражаси, сатҳи ва диелектрик мустаҳкамлиги текширилди;
♦ Изоляторлар тозаланиб, сиртидаги чанг ва ифлосликлардан тозаланди;
♦ Кириш-чиқиш шиналари ва контакт бирикмаларининг мустаҳкамлиги қайта кўриб чиқилди;
♦ Трансформатор корпуси тўлиқ механик ишловдан ўтказилиб, коррозияга қарши махсус бўёқ билан бўялди;
♦ Шамоллатиш тизими, совитиш радиатори ва ўлчов асбоблари кўрикдан ўтказилиб, носоз қисмлар алмаштирилди;
♦ Қопқоқлар, ёнғин хавфсизлиги элементлари ва ҳимоя қурилмалари қайта созлаб чиқилди.
Юқоридаги суратларда иш жараёнидан лавҳалар келтирилган.
►ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Таъмир ишлари якунлангач, «Пахтакор» подстанциясидаги Т-1 трансформатори тўлиқ соз ҳолатга келтирилди. Трансформатор янгича қиёфа касб этди. Янги бўёқ қатлами нафақат коррозияга қарши ҳимоя беради, балки об-ҳаво таъсирларига чидамлилигини ҳам сезиларли даражада оширди. Эндиликда у нафақат техник, балки эстетик жиҳатдан ҳам тартибга келтирилиб, ишончли ва замонавий кўринишга эга бўлди.
⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятидан (2025 йил 1 июндан бошлаб) 35–110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ҳамда 24 385.7 км узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!