

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати 2026 йил биринчи яримйиллик ҳисоботларини (январь-июнь) ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига тақдим этишни давом эттиради.
✍️ Ҳисобот материалларида Акциядорлик жамиятининг фаолиятига оид, uzbekistonmet.uz расмий веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқ саҳифаларига юкланиб борган матнли, фото-видео ва инфографикадан иборат медиамаҳсулотлар ўрин олган бўлиб, маълумотнома-ҳисоботларида Ахборот хизмати томонида фаолиятнинг очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб олиб борган ишлари акс этади.
⚡️ Дастлаб, телеканал ва радио тўлқинлари орқали берилган ахборот ҳамда тарғибот материаллари билан танишасиз. Сўнг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий иш фаолияти — юқори кучланишли подстанция ва магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатиш (эксплуатация), қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ва назорат кўрикларига оид яримйиллик ахборот тақдим этилади.
► Шунингдек, ҳисобот медиамаҳсулотлари ♦ маданий-маърифий, ♦ спорт-соғломлаштириш, ♦ малака ошириш, ♦ хотин-қизлар ва ♦ ёшлар сиёсатига оид ахборот билан давом этиб, Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган оммавий тадбирлар, матбуот анжумани, тақдимот ва брифинглар билан якунланади.
▶️ Батафсил ҳисобот-маълумотнома
✍️ Матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати