2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: 2025/2026 йил куз-қиш мавсуми давомида магистрал электр тармоқларида амалга оширилган ишлар сарҳисоби-Facebook (Online)
  • 20.04.2026
  • 13

БРИФИНГ: 2025/2026 йил куз-қиш мавсуми давомида магистрал электр тармоқларида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Facebook (Online) 

Барчангизга маълум, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига, яъни 2025 йилнинг 1 октябрь санасидан жорий йилнинг 1 апрель санасига қадар давом этган, 6 ой давомида юқори кўрсаткичли истеъмол ҳажмига эга бўлган мавсумга тайёргарлик ишлари сарҳисобини 2025 йил 30 сентябрь кунги матбуот анжуманида эътиборингизга ҳавола этган эди. Ҳисобот матнлари ва матбуот анжуманининг видеолавҳаси тадбир ўтказилган сана билан расмий веб-сайт ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифаларига юкланган эди.

Бугунги брифингда 2025/2026 йил куз-қиш мавсуми давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобини оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этамиз.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби (2025 йил 30 сентябрь, сешанба, соат 11:00)

https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7241

https://www.youtube.com/watch?v=2oeb3OsvS78

Мавсум давомида, яъни 2025 йилнинг 1 октябрь санасидан жорий йилнинг 1 апрель санасига 4906 километр узунликдаги электр тармоқлари, 1257 та трансформатор, 1529 та комутацион аппаратларда таъмирлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, трансформаторларнинг совитиш тизимлари текширилиб, мавсум давомида 10 та двигатель таъмирланиб, жойига ўрнатилди.

Барча электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари ва даврий кўригидан ўтказилди ҳамда таъмирлаш ишлари давомида 5000 тадан ортиқ изолятор ва 940 дона ҳимоя мосламалари ўрнатилди.

Бундан ташқари, 73 та подстанция электр қурилмаларнинг контакт бирикмалари ҳамда 3420 км электр тармоқларида тўлиқ тепловизор кўриги ўтказилиб, аниқланган қизишлар ўз вақтида бартараф қилинди.

Шунингдек, тақсимлаш тармоқларининг 850 км тармоғида тепловизор кўриги ўтказилди. Шу жумладан, 45 км эленктр узатиш тармоқлари учувчисиз учиш аппарати (дрон) билан назорат кўригидан ўтказилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш мақсадида 2025/2026 йил куз-қиш мавсуми давомида 22 та подстанцияда жами 136 МВА (мегавольт•ампер) қўшимча қувват захираси яратилди.

2025 йилнинг 1 октябрь санасидан 2026 йилнинг 1 апрель санасигача 43 473,6 млн. кВт∙соат электр энергияси тақсимловчи тармоқларга етказиб берилди. Шунингдек, 704 397,1 минг кВт∙соат электр энергияси халқаро транзит мажбурияти бажарилди.

Фавқулодда ўчишлар сони куз-қиш мавсумида 37 маротабани ташкил этди. Ҳар бир аварияли ўчиш, унинг асосий сабаблари ҳамда истеъмолчиларга бошқа манбалар орқали кучланиш берилгани, шу билан бирга электр таъминотининг меъёрий схемаси тиклангани «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилиб борилди.

Айни пайтда мавзумда содир бўлган ўчишлар, уларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар қўлланилиб, жорий йилнинг юқори истеъмол ҳажми кутилаётган ёз мавсуми ҳамда 2026/2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, батафсил маълумотлар билан сиз Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида танишишингиз мумкин.

«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

♦ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

♦ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

♦ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

♦ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

♦ X: https://x.com/uzbekistonmet

♦ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

♦ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208

♦ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

♦ VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi

♦ Korrupsiyaga qarshi kurashish: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6

⇒ Веб-сайт архив саҳифалари (2019–2024 йиллар) https://arxiv.uzbekistonmet.uz/oz

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎️ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

► МВА — мегавольт•ампер

► МВт — мегаватт

► ГВт — гигаватт

► кВ — киловольт

► кВт — киловатт