Жорий йилнинг 7–8 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Иқтисодий ва экологик фаолият координатори офиси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида, “Qazaq Green” – Қайта тикланувчи энергия манбалари уюшмаси томонидан Марказий Осиё давлатларида энергетика соҳасида аёлларнинг иштирокини рағбатлантиришга қаратилган минтақавий семинар ташкил этилди.
Ҳар қандай ташкилотнинг куч-қудрати, бойлигини таъминлайдиган унинг ходимларидир. Айниқса, кўз-кўзга тушадиган, овози эшитиладиган жойда ана шу ходимларнинг саломатлиги учун масъул инсонлар бўлса, нур устига аъло нур.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратида меҳнат фаолияти юритаётган хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, дам олиш шароитларини яратишда кўмак бериш мақсадида, Акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси ва Хотин-қизлар кенгаши билан биргаликда, дам олиш кунлари аёллар ҳамда болалар учун дам олиш масканидаги сайёҳат уюштирилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ хотин-қизлар кенгаши раиси Феруза Хаджимуратова ҳамда тизимда фаолият юритаётган аёллар учун 2022 йил 28 июн куни оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон энергетика форуми доирасида Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексида хотин-қизларнинг ўрни мавзусидаги сессияси бўлиб ўтди.
✅ «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумини кузатиб боринг!
Маънавияти юксак аёл — улуғдир!
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида хотин-қизлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари билан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда иш юритади.