Янгиликлар
“Jet-Infosystems” MChJ халқаро консалтинг компанияси мутахассислари иштирокида учрашув ўтказилди
  • 18.06.2021
  • 373

  Бугун, жорий йилнинг 18 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосарлари Феруз Қурбонов ва Жасур Аширбоев, шунингдек, Акциядорлик жамиятининг мутахассис-ходимлари ҳамда “Jet-Infosystems” MChJ халқаро консалтинг компанияси директори ва мутахассислари иштирокида муҳокамалар учрашуви ўтказилди. 

 

  Маълумки, “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш” инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа орқали Жамият ресурсларни бошқарув тизимини автоматлаштириш кўзда тутилган бўлиб, унинг натижасида молия-иқтисод, бухгалтерия ҳисоби бошқаруви, ходимлар билан ишлаш тизими, логистика, харидларни бошқариш каби хўжалик фаолиятлари рақамлаштирилади. Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ҳамда тендер ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш учун консалтинг компания жалб қилиш мақсадида халқаро тендер эълон қилиниб, танлов натижаларига кўра “Jet-Infosystems” MChJ (Ўзбекистон) компаниси ғолиб деб топилди.

 

  Учрашув давомида консультант компания томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асослар ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Шу билан бирга, мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ҳамда тизимни жорий этиш учун бош пудратчи танлаш бўйича халқаро танлов эълон қилиш бўйича режалар юзасидан фикр алмашинилди.

 

  ✍️ Инвестицияларни жалб этиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>