«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг барча овоз берувчи акциялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бўлиб - «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона акциядори ҳисобланади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ устав капиталидаги 100% ёки 52 023 111 103 дона оддий акцияларига Ягона акциядор – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эгалик қилади.
Ягона акциядорнинг 2019 йил 26-июлдаги 4-сонли қарорига биноан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси билан (2018 йил 20 апрелдаги, 15-сонли) тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олди.
2019 йил 1 октябр ҳолатига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти устав капиталининг ҳажми 474 054 788 400,0 сўмни ташкил этади, номинал қиймати 100,0 сўм бўлган 4 740 547 884 дона оддий акцияларга бўлинади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ягона акциядори Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади.
Ягона акциядорнинг 2019 йил 27 августдаги 5-сонли қарорига биноан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси билан (2015 йил 31 декабрь, 9-сонли) тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олди.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58-моддасига мувофиқ, оддий акциялари ягона акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди.