Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6247-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Комплаенс назорати хизмати томонидан «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида ўтказиладиган матбуот анжумани нутқи.
“Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Шартнома Консорциум катта вице-Президенти Беатрис Буффон хоним ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари форумнинг барча иштирокчиларини самимий қутлади. “Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
10 март куни Энергетика вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида умумий қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонига оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қурилган қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станция бугун соат 14:55 да ишга туширилиб Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. “Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз.
Бугун давлатимиз раҳбари Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралда “Жаҳон банки иштирокида “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки иштирокида «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–113-сонли қарори эълон қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 январь куни давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
«...Аҳоли сонининг ошиб бориши, одамларнинг электр ускуна ва жиҳозларидан фойдаланиш кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — буларнинг бари электр энергияси истеъмоли кун сайин ортишига сабаб бўлади.
Мамлакатимиз аҳолисининг сони ошиб бориши, юртдошларимизнинг электр ускуна ва жиҳозларидан фойдаланиш кўламининг йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Демакки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари изчил ривожланиб бориши, янги объектлар қурилиб, мавжудлари янгиланиб бориши лозим.