ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етади» — Энергетика вазири
  • 16.07.2021
  • 218

  Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

  Унда Энергетика вазири Aлишер Султанов 10 йил ичида 5 гигаватт қуёш энергияси ва 3 гигаватт шамол энергиясини ўз ичига олган қўшимча энергия қувватлари яратилишини маълум қилди.

  Aввалроқ, Самарқанд ва Жиззахда ҳар бирининг қуввати 220 мегаваттдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича «Masdar» компанияси билан битимлар имзолангани хабар қилинганди.

  Маълумот учун: жорий йилда Кармана ва Нуробод туманларида ҳар бирининг қуввати 100 мегаваттдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

  Энергетика хабарлари https://t.me/energetika_xabarlari

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxboroxizmati

>