Ёшлар сиёсати
Фарғоналик ёш энергетиклар томонидан “китобхонлик ҳафталиги” ўтказилди
  • 16.07.2021
  • 449

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарори, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 9 июль кунидаги 01-05-27/137-сонли топшириқномасининг ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида 12–16 июль кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилди.

  “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида, “Фарғона МЭТ” филиали касаба уюшмаси қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси билан ҳамкорликда номлари кўрсатиб ўтилган китоблар 1 (бир) нусхадан подстанцияларнинг хизмат ва бўлимларга топширилди.

  Китоблар: Робин Шарма “Ўлсанг ким йиғлайди?”, Жорж Самюэл Клейсон “Вавилонлик энг бой одам”, Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри”, Роберт Кийосаки “Бой ота — камбағал ота”, Пауло Коэльо “Алкимёгар”.

  Буюк драматург Вильям Шекспир китоблар ҳақида шундай деган эди: “Китоб муқоваси зарҳалли бўлибгина қолмай, ичидаги мазмуни ҳам олтинга тенг бўлса, у алоҳида аҳамият касб этади”.

 ❗️ Ушбу китоблар ҳам жаҳон адабиёти бестселлерлари ҳисобланиб, инсонни тафаккур қилиш, ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпавар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда беқиёс ўрин тутади.

  Китобларни топшириш жараёнида ҳам ушбу сўзлар таъкидланиб, “Ёшликда олинган билим —  тошга ўйилган нақш” каби, ўқилган китоблар йиллар ўтса-да ҳаётда албатта асқотиши таъкидлаб ўтилди.

✍️ Қ.Мирзаев, “Фарғона МЭТ” филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>