ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Китоб — инсон, китобхонлик маданияти эса жамият маънавиятининг кўзгусидир
  • 17.07.2021
  • 393

  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрда имзоланган “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарорига мувофиқ жорий ҳафтада “Китобхонлик ҳафталиги”нинг ўказилиши “Ўзбекистон МЭТ” АЖ  ёшлари ташаббуси қўллаб-қувватланган топшириқномада акс этган.

  Шу муносабат билан “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида ҳам "Китобхонлик ҳафталиги"ни кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида филиалдаги барча ёш энергетиклар иштирокида, карантин  қоидаларига риоя қилган ҳолда, албатта, турли тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

  Тадбирлардан кўзланган мақсад ягона — ишчи-ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, билим ва тафаккурини ошириш...

  Батафсил маълумотлар тошкентлик ёш энергетиклар видеоролигида!

 

  ✍️ "Тошкент шаҳар МЭТ" филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти

  https://t.me/toshkentshaharMET

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>