Янгиликлар
Энергетика вазири: «Бу йилги сайлов мутлақо бошқача ва тарихий бўлади»
  • 09.08.2021
  • 252

  ЎзЛиДеП марказий кенгашининг 7 август, шанба куни ўтказилган навбатдан ташқари пленуми бошланишидан олдин журналистларга интервью берган энергетика вазири Алишер Султонов жорий йил ўтказиладиган президентлик сайлови ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

  «Бу йилги сайлов мутлақо бошқача бўлади. Биринчидан, охирги беш йилда қилинган ишлар. Буни тушунадиганлар ҳам, тушунмайдиганлар ҳам бор. Лекин тасаввур қилиш керак. Биргина бизнинг соҳамиз бўйича кўрсаткичлар 2—2,5 баравар ошган. Бу — электр энергияни ишлаб чиқариш , тармоқларни созлаш ва янги тармоқларни қуриш дейсизми, жуда катта ишлар қилиняпти. Тўғри, камчиликлар ҳали кўп. Аммо қилган ишларимиз ундан ҳам кўп.

  Жорий йил бўладиган сайловлар ҳақиқий халқ сайлови ва халқнинг лидерини сайлайдиган сайлов бўлади. Шунинг учун мен бутун Ўзбекистон халқидан илтимос қилардимки, ўзимизнинг ҳаётимизга, фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмасак, сайлов куни чиқиб, конституцион бурчимизни бажаришимиз, ўз овозимизни беришимиз керак.

  Бугунги жараёнлар кўрсатмоқдаки, яна бир марта айтаман, бажарадиган ишларимиз, камчиликларимиз ҳали кўп. Лекин беш йил аввалги ҳолат билан бугунги кунни таққослайдиган бўлсак, ер-у осмон. Шунда ҳам қиладиган ишларимиз кўп. Жойлардаги ҳолатлардан кўриш мумкинки, одамларнинг кайфияти, руҳияти яхши. Мен ўйлайманки, бу бир тарихий сайлов бўлади. Ўша кун одамлар овоз беришга чиқиб, ўз фикрини, истагини билдирадиган кун бўлади», —  деди Султонов.

Манба: https://daryo.uz/k/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>