Янгиликлар
“ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИДА COVID-19’ГA ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
  • 13.08.2021
  • 345

  Ҳозирги кунда дунё бўйлаб глобал муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясининг хавфи барчани ташвишга солмоқдаки, бу, ўз навбатида, жойларда пандемияга қарши самарали кураш олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, вакцина иммунитетимизни мустаҳкамлаб, юқиш мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда самарали восита ҳисобланади.

 

  Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, алоҳида касалликлари мавжуд, яъни эмлаш учун хавф гурухдардан: юрак-қон томир касаллиги билан оғриган, қандли диабет, сурункали респиратор касалликлар ҳамда хавфли ўсма касалликлари аниқланган ишчи-ходимлар тиббий ҳолати текширилиб, шифокор хулоласига кўра эмланмоқда.

  Профилактик чора-тадбирларга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш, тиббиёт ниқобида бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва “COVID-19”ra қарши вакцина олиш керакми, деган саволга жавоб олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

  Филиал директори A.F. Расулов ва ҳамшира Ш. Фазлиддинова барчани ўз соғлигига беэътибор бўлмаслик чақирди. Тадбирларда Тошкент шаҳар Юнусобод туман 51-оилавий поликлиника шифокори — иммунолог Дилноза Фахриддиновна Рахмонова ҳамда ҳамшира Лобар Муратовна Валиевалар иштирок этиб, филиалда ишловчи ходимларга вакцина олишнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар.

 

  Айни кунларда «Мен вакцина олдим» акциясида фаол қатнашиб, “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалда ҳам ана шу кўринмас ёв билан курашишнинг энг самарали усули ҳисобланган эмланиш жараёнлари бошлаб юборилди.

  Ушбу жараён ихтиёрий бўлиб, ишчи-ходимлар Moderna вакцинасини ва Хитой- Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмландилар.

  Бундан ташқари, ходимлар ўзларининг яшаш манзилидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда малакали шифокорлар кўригидан ўтган ҳолда вакцина олмоқдалар.

  Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳукм сураётган мураккаб эпидемиологик вазият барчамизни янада хушёр, саломатлигимизга эътиборлироқ бўлишга чақирмоқда. Бу, айниқса, доим халқ орасида юрадиган, улар билан мулоқотга киришадиган касб эгалари, хусусан, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали ходимларига ҳам тааллуқли.

  «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали жамоаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>