ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади
  • 10.09.2021
  • 361

  Ҳурматли обуначилар,

  Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусидаги Форум ўтказилади.

  Ўзбекистон Иқтисодий Форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон тажрибасини замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда истиқболдаги ислоҳотлар мундарижасинин

- Макроиқтисодий ислоҳотлар;

- Давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;

- Давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;

- Капитал бозорларини ривожлантириш;

- Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари бўйича фикр алмашинилади.

Тадбир гибрид (анъанавий ва онлайн) шаклда бўлиб, ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали ёритилиб борилади.

Юқори Халқаро даражадаги Форум доирасида иштирок этиш ва батафсил маълумот билан  economic-forum.uz  ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Манба: economic-forum.uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>