Янгиликлар
2021 йил 27 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда “General Electric” компаниясининг Европа ва МДҲдаги юқори кучланишли электр қурилмаларининг сервиси бўйича учрашув ўтказилди
  • 27.09.2021
  • 252

  Бугун, 2021 йил 27 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда “General Electric” компаниясининг Европа ва МДҲдаги юқори кучланишли электр қурилмаларининг сервиси бўйича минтақавий директори жаноб Ян-Хендрик фон Ауэр (Германия), Марказий Осиёда сотувлар бўйича минтақавий директори Азам Садиков (Тожикистон) ҳамда Марказий Осиёда сервис бўйича сектор раҳбари Дилшод Раҳмоновлар (Тожикистон) билан ишчи тартибдаги учрашув ўтказилди.

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти

  Учрашувда “General Electric” компанияси томонидан етказилган электр қурилмаларининг бугунги ҳолати, янги қурилмалар таклифи, ишлатилаётган қурилмаларни таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳамда мавжуд тизимни рақамлаштириш бўйича замонавий технологик ечимлар юзасидан фикр алмашинилди.

  Учрашув якунида ҳамкорлик ва истиқболдаги иш режалари кўламини янада кенгайтирган ҳолда ишлашни давом эттиришга келишилди.

✍️ Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>