Қизиқарли хабарлар
Хитойда дунёдаги энг катта шамол турбинаси намойиш қилинди
  • 06.09.2021
  • 676

  Хитойнинг “MingYang Smart Energy” компанияси 16 МВт қувватга эга дунёдаги энг йирик шамол турбинасини намойиш қилди. Шамол турбинаси денгизда кам учрайдиган кучли шамоллар шароитида ишлашга мўлжалланган ва ҳатто тайфунларга ҳам чидамли ҳисобланади.

Қанотларнинг узунлиги - 118 метр.
Ротор диаметри (қанотлар билан тасвирланган доира) - 242 метр.
Хизмат кўрсатиш муддати - 25 йил.

Турбина йилига 80000 МВт*с электр энергияси ишлаб чиқаради, бу аввалги денгиз турбинасидан 45 фоизга кўпроқ. Биринчи турбина прототипи 2023 йилнинг биринчи ярмида ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, серияли ишлаб чиқариш 2024 йилнинг биринчи ярмидан бошланади.

#шамолэнергияси

Манба: @Clearenergy

https://t.me/clearenergy/1133

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>