Янгиликлар
9 ОЙ ЯКУНЛАРИ ҲИСОБОТИ: Электр энергияси транспортировкаси, жорий ва капитал таъмирлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, технологик сарфларни камайтириш, қўшимча қувватлар яратиш (вилоятлар кесимида)
  • 11.10.2021
  • 685

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорининг 3-бандига (вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш кўрсатгичлари бўйича оммавий ахборот воситаларида, интернет ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда ҳисобот бериб бориши) мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосарининг асосий фаолияти тўғрисида маълумотлар жамланмаси (2021 йил 9 ойлик якунларига кўра)

 

  Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, эришилган ютуқлар ўзимизники ва унинг самараси мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаётидан акс этиб бораверади. Аммо...

  Ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликларимиз, ечимини кутаётган муаммоларимиз ҳам мавжуд. Биргина электр энергетика тармоғида мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётганлиги ҳам режалаштирилган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва мамлакатни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилиши турган гап.

  Энерго ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш даражасининг пастлиги, тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги технологик йўқотишларнинг ошишига ва электр энергиясини етказиб беришда, айниқса жойларда мунтазам узилишларга cабаб булади.

  Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан “Ўзбекэнерго” АЖ негизида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкил этилган эди.

 

  Шу ўринда Акциядорлик жамиятимизнинг асосий иш фаолияти санаб ўтсак...

I. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари:

- республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш;

- электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш;

- электр энергиясини экспорт ва импорт қилиш, шунингдек, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш;

- электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналарни, шунингдек, магистрал ва ҳудудий электр тармоқларини ягона оператив-диспетчерлик бошқариш;

- электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини бажариш, шунингдек, электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш.

  Ҳозирда Акциядорлик жамияти таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 та филиал, электр тармоқларини рақамлаштиришга ихтисослашган “Energo–IT” филиали, “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа ташкилоти, Махсус техника ва автотранспорт воситалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи “Энергомахсусавто” МЧЖ, электр тармоқларини қуришга ихтисослашган “Магистралтармоққурилиш” филиали ва “Gridcon” МЧЖ ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектлари фаолият юритиб келмоқда.

  Бугунги кунда жамиятга қарашли 84 та подстанция ва узунлиги 11 414,4 км бўлган юқори кучланишли магистрал ҳаво электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, марказий аппарат ва тузилма таркибидаги филиалларда жами бўлиб 4700 нафардан зиёд ходимлар меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

  Электр энергиясини транспортировка қилиш ҳажми 46,8 млрд. кВт•соатни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,9 %га ўсди, узатишдаги технологик сарф меъёри қабул қилинган электр энергиясига нисбатан 2,84 % ўрнатилган бўлиб, амалда 2,60 %ни ташкил этиб, меъёрга нисбатан 0,24 % камайтиришга эришилган. Подстанцияларда электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириши натижасида 13.6 млн.кВт.соат, яъни 4, 012 млрд.сўм тежалишига эришилган.

  Истеъмолчилар ва ишлаб чиқариш ҳамда тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш, шу билан бирга, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 9 та куч трансформатори (129 % га), 77 та 110-500 кВ кучланишли ўчиргич (108 %га), 19 та компрессор қурилмаси (106 %га) ҳамда кучланиши 110–500 кВ бўлган 1224,7 км узунликдаги ҳаво электр тармоғи (102%га) мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 292 та куч трансформатори, 1307 та 110–500 кВ кучланишли ўчиргич, 33 та компрессор қурилмаси ва кучланиши 110-500 кВ бўлган 4593.9 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоғи жорий таъмирланди ва 19,7 млрд. сўм (118,1 %) маблағ ўзлаштирилди, яъни келтирилган маблағлар миқдоридаги ишлар бажарилди.

  Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудида жойлашган Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларининг асосий қисмини электр энергияси билан таъминлаб келган 220 кВли “Беруний” подстанциясида қуввати 93% юклама билан ишлаётган 1 та 125 МВАли АТ-1 трансформатори мавжуд бўлган.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Ушбу трансформаторда режали таъмир ва электр синов ишларини бажариш учун электр тармоқларида қисман чекловлар киритилиши лозим бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишларида муаммолар юзага келган.

 Ушбу муаммони ечиш ҳамда электр энергиясига бўлган талабни, саноатни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжини қоплаш мақсадида жорий йилда 220 кВли “Беруний” подстанциясига қуввати 125 МВА бўлган АТ-2 иккинчи трансформатори ўрнатилиб, АТ-1 трансформатори юкламаси меъёрига келтирилди.

 Юқорида амалга оширилган дастурларининг самарадорлиги натижасида Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида куз-қиш мавсумларидаги электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган чекловларнинг олди олиниб, мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари қувватларини кенгайтириш ва янги тадбиркорлик объектларининг ташқи электр таъминотига уланишига, электр таъминотидаги мустаҳкамликнинг оширилишига ҳамда кейинги 3–5 йилликда электр энергиясига бўлган талаб тўлиқ қопланишига (яъни талабга мувофиқ ўтказувчанлик қуввати оширилди) эришилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

  Андижон вилоятида

  2021 йилда 103% ўта юклама билан ишлаётган 220 кВли “Хакан” подстанциясида жорий йилда 1 та 125 МВА трансформатор ўрнига 200 МВАли трансформатор ўрнатилиб, вилоятда жами 75 МВА қўшимча қувват яратилди.

  Амалга оширилган ишлар натижасида Андижон шаҳри, Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларининг энергия таъминоти яхшиланди, куз-қиш мавсумларидаги электр энергияси чекловларига барҳам берилиб, электр хўжалик объектларининг турғунлиги ва истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби батамом таъминланишига эришилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

  Бухоро вилоятида

  2021 йилда “Қуйимозор” подстанциясида 2 та 30 МВА трансформатор ўрнига 1 та 125 МВАли трансформатор ўрнатилди ҳамда қўшимча 1 та 63 МВАли трансформатор ўрнатилиб, натижасида вилоятда қўшимча жами 128 МВА қувват яратилишига эришилди. “Қуйимозор” подстанциясидан таъминланувчи Аму-Бухоро машина канали тизимининг ташқи электр тармоқлари мустаҳкамлиги оширилди.

 Бухоро вилоятнинг электр таъминотидаги қувват танқислиги муаммолари ечилди ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси билан таъминланишига кенг имкониятлар яратилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

  Жиззах вилоятида

  жорий йилда кучланиши 110 кВли “ДНС-2” подстанциясини реконструкция қилиш натижасида кучланиши 220 кВли подстанцияга айлантирилиб, янги 2 та 125 МВА қувватли трансформаторни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

  Юқори кучланишли подстанцияларда мавжуд қувватларнинг янада оширилиши натижасида вилоятнинг Даштобод, Зомин, Зафаробод, Шароф Рашидов туманларининг электр таъминоти яхшиланиб, янги қурилган цемент заводлари, ижтимоий соҳа объетлари бошқа тадбиркорлик субъектлари ташқи электр таъминоти ишончлилиги оширилади.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

  Қашқадарё вилоятида

  2020–2021 йилларда Шаҳрисабз туманида 220 кВли “Амир Темур” подстанцияси соҳа маблағлари ҳисобидан қурилиб, қуввати 125 МВА бўлган 1 дона трансформатор ўрнатилди. Янги подстанция қурилиши вилоятдаги подстанцияларнинг юкламаларини меъёрга келтириш билан бир қаторда 110 кВли “Яккабоғ–1” ва “Яккабоғ–2” ҳаво электр узатиш тармоқларида ўта юклама ҳосил бўлиши ҳолатлари олди олинди, “QARSHI CONCH CEMENT” МЧЖ ҚК ташқи электр таъминоти билан таъминланди.

  Бу ишлар натижасида Қашқадарё вилоятда қўшимча қувват яратилиб, Қарши шаҳрида, Ғузор, Деҳқонобод, Китоб, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Чироқчи ва Қамаши туманларнинг электр таъминотидаги қувват танқислиги муаммолари ечилди ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси билан таъминланишига имкониятлар яратилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

  Навоий вилоятида

  220 кВли “Химия” подстанциясида жорий йилда қўшимча 200 МВА қувватли 3-чи трансформатор ўрнатилди.  Шунингдек, 220 кВли “Горная” подстанциясида 1 та 20 МВАли трансформатор ўрнига 1 та 63 МВАли трансформатор ўрнатилиб, 43 МВА қўшимча қувват яратилди.

  Шу билан бирга, Кармана туманида жорий йилда 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ҳамда ягона энергетика тизимига уланиб, катта миқдордаги ёқилғи тежалишига эришилди.

  Жами қўшимча ҳосил қилинган 243 МВА қувват вилоятнинг электр таъминотини яхшилади ва ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватларининг кенгайтирилишига имкон яратиб, Навоий шаҳрида, Хатирчи, Нурота туманларида, “НКМК” ДК, “Навоийазот” АЖ корхоналарида ва Зарафшон ҳудудидаги электр истеъмолчиларининг ташқи электр таъминоти ишончлилиги оширилиб, қувват танқислилига барҳам берилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

Наманган вилоятида

жорий йилда 220 кВли “Қизил Ровот” подстанциясидаги 1 та 125 МВА қувватдаги трансформатор 96% юклама билан ишлаётганлиги сабабли жорий йилда 200 МВА бўлган трансформатор ўрнатилди.

Бажарилган ишлар натижасида 75 МВА қўшимча қувват яратилиб, вилоятнинг Чортоқ, Учқўрғон ва Норин туманларининг электр таъминотидаги мустаҳкамлик оширилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Самарқанд вилоятида

 электр энергиясига бўлган талаб ўсиб бораётганлигини инобатга олиб, ушбу талабни қоплаш мақсадида жорий йилда 100% юклама билан ишлаб келаётган 220 кВли “Каттақўрғон” подстанциясида 2 та 125 МВАли трансформатор ўрнига 2 та 200 МВАли трансформатор ўрнатилди ва қўшимча 150 МВА қувватга оширилди. “Чўпонота” ПСда 10 МВА трансформатори 16 МВАга “Самарқанд” подстанциясида 16 МВА трансформатори 25 МВА трансформаторига алмаштирилди. Мазкур амалга оширилган ишлар натижасида вилоятда 165 МВА қўшимча қувват яратилди. “Чўпонота” ПСдаги “Л-Ч-С”, “Л-Б-Ч” электр узатиш тармоқлари ўта юкланишининг олдини олиш ва ўрнатилган 3-чи трансформаторни номинал қувватларда ишлашини таъминлаш мақсадида “Чўпонота” ва “Сўғдиёна” подстанцияларини боғловчи 220 кВли узунлиги 45 км бўлган электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

 Юқоридаги ишлар натижасида вилоятда ёзги максимум ва куз-қиш мавсумларидаги юкламаларнинг ортиши билан ва аварияли ҳолатларда юзага келиши мумкин бўлган чекловларга барҳам берилиб, электр хўжалик объектларининг турғунлигини ва истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини таъминлашга эришилади.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Сирдарё вилоятида

 “WANG DA ROLLING STEEL” МЧЖ ҚК томонидан бунёд этилган янги металл қуйиш заводининг ташқи электр таъминоти учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 220/35/6 кВли подстанция учун қуввати 40 МВАли 2 та трансформатор ва юқори кучланишли электр қурилмалар етказиб берилди. Бу эса тадбиркорнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Тошкент вилоятида

 2021 йилда 220 кВли “Чирчиқ” подстанциясида 2 та 125 МВАли трансформатор ўрнига 200 МВАли трансформатор ўрнатилиб, қўшимча 150 МВА қувватга оширилди.

 Вилоятда жами 150 МВА қўшимча қувват яратилди ҳамда ҳудуднинг электр таъминоти яхшиланди ва ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватларини кенгайтириш ҳамда янги тадбиркорлик субъектларининг очилишига имкониятлар яратилди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Тошкент шаҳрида

 2021 йилда 220 кВли “Юксак” подстанциясида 1 та қўшимча 63 МВА трансформатор ўрнатилди.

 Тошкент шаҳрида эксплуатация қилиниб келинаётган подстанцияларда соҳада амалга оширилаётган инвестиция дастурлари самарадорлиги натижасида пойтахт энергетика тармоғи ишончлилиги оширилди, зарур ҳолатларда битта подстанциянинг юкламасини бошқа подстанцияга вақтинча бериш имконияти пайдо бўлди.

©uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги инфографикадан кўчирма

 

 Фарғона вилоятида

 жорий йилда 220 кВли “Ўзгариш” подстанциясида 1 та 200 МВАли трансформатори ўрнига 250 МВАли трансформатор ўрнатилиб, қўшимча 50 МВА қувват яратилди. Ушбу ишлар натижасида вилоятда яна 50 МВА қўшимча қувват яратилиб, электр таъминотини янада яхшилайди ва янги тадбиркорлик субъектларининг очилишига хизмат қилади.

 Амалга оширилган ишлар натижасида электр энергияси таъминоти яхшиланди, куз-қиш мавсумларидаги электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши натижасида қувват танқислигига барҳам берилиб, чекловлар олди олиниб, электр хўжалик объектларини турғунлиги ва истеъмолчиларнинг электр энергиясига оид муаоммалари ечилишига эришилди.

 

 

 Хоразм вилоятида

 2021 йилларда 220 кВли “Хоразм” подстанциясида 86 % юклама билан ишлаётган 1 та 125 МВА қувватли трансформатор ўрнига 1 та 200 МВА қувватдаги трансформатор ўрнатилди. “Хоразм” подстанциясининг қуввати 75 МВАга оширилди. Жорий йил апрель ойида реактив қувват манбаи қурилмаси ИРМ-2 қуввати 75 МВар ва август ойида ИРМ-1 қуввати 75 МВар қурилмаси 220кВли “Хоразм” подстанциясида ишга туширилиб, электр тармоқларида ҳосил бўладиган реактив қувват сарфини компенсация қилиб, истеъмолчиларга етказиб берадиган кучланишнинг пасайиб кетиши олди олинди. Ўз навбатида 110–220 кВ ҳаво электр узатиш тармоқларидаги кучланиш миқдорини белгиланган меъёрида бўлиши таъминланиб, йирик истеъмолчиларга бир маромда сифатли электр энергияси узатилиши таъминланди ҳамда шу тармоқлардаги техник йўқотишларнинг (1,535 млн. кВт•соат) камайишига эришилди.

 Соҳада амалга оширилган инвестиция дастурларининг самарадорлиги натижасида вилоятда ёзги максимум ва куз-қиш мавсумларидаги юкламаларнинг ортиши билан юзага келадиган қувват танқислигига барҳам берилиб, электр хўжалик объектлари турғунлигини ва истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби батамом таъминланишига эришилди.

 “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги подстанцияларда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чоралар кўрилган бўлиб, жами 67 дона ҳаволи ўчиргич элегазли ўчиргичларга алмаштирилди (2 дона 500 кВ, 31 дона 220 кВ, 34 дона 110 кВ).

 Жамиятимиз тасарруфидаги подстанцияларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш мақсадида йил якунигача 6 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ва юқори ташкилотлардан келаётган топшириқ ижросини назорат қилиш мақсадида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ташкил этилган. Келиб тушаётган ҳар бир топшириқ чуқур ўрганилиб, ижроси назоратга олинмоқда.

 Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг амалга оширилишидан олдин республикамиз аҳолиси истеъмолчиларида, ижтимоий соҳа объектларида, катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналарида куз-қиш мавсумлари даврида ва янги барпо этилаётган тадбиркорлик субъектлари объектларини электр энергияси билан таъминлаш учун қувват етказиб бериш имконияти чекланганлиги ҳамда тизимдаги электр қуввати танқислиги оқибатида чекловлар киритилишига сабаб бўлаётган эди.

 Соҳада амалга оширилган инвестиция дастурларининг самарадорлиги натижасида электр энергияси таъминотида кенг кўламли йўллар очилишига, мавжуд ва янги ишлаб чиқариш объектлари қувватини оширишга ҳамда аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилиб, чекловлар олдини олишга ҳамда мустаҳкам, ишончли электр таъминотига эришилди.

 Х.Б.Элмуродов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

https://uza.uz/uz/

https://minenergy.uz/uz/news/view/1544

Хорижий нашрда: http://energo-cis.ru

  ✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>