Янгиликлар
2021 йил САРҲИСОБИ. 1-сонли: Ахборот хизмати — «Infografika» студияси, “Мурожаатлар” рукни, “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” дастурлари ҳамда Call марказ фаолияти
  • 07.01.2022
  • 324

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 2019 йилдан буён давом этаётган анъанага кўра, «2021 йил САРҲИСОБИ» рукни бўйича ҳисобот маълумотномаларни эълон қилишни бошлайди. Унда сиз Акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда амалга оширилган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўласиз.

 

 

 

2019 йил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5555
2020 йил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5671
2020 год: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5681
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Маҳаллий ОАВ биз ҳақимизда: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5610
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Хорижий ОАВ биз ҳақимизда: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5664
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятига тааллуқли масалалар радио, телевидениеда: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5688

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.

  Шунингдек, Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар кенг жамоатчилик эътиборига ёритиб борилмоқда.

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545 барқарор фаолият юритмоқда.

 

  Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

  «КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАР» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

 

 

2021 йилда https://www.uzbekistonmet.uz веб-сайтида қуйидаги ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилди:

  ✔ Ўзбекистон Ресубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси томонидан 2021 йил 19 мартда имзоланган 104-сонли буйруққа асосан «Infografika» студияси Ахборот хизмати ҳамда "Energo-IT" филиали негизида ташкил этилди. 2021 йил давомида ўнлаб видеоролик ва инфографика маҳсулотлари тайёрланиб, uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали намойиш этилди.

  ✔ “Инвестиция салоҳияти” рукни таркибида бешинчи — “Ташқи қарз” нимрукни очилди ва тегишли маълумотлар билан тўлдирилиб борилмоқда —  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/54;

  ✔ “Бўш иш ўринлари” рукни таркибида иккинчи — “Онлайн резюме” нимрукни очилди ва у ерда мурожаатчилар ўз таржимаи ҳоли, яъни резюмени тўлдириб киритиши ва Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ходимлари билан онлайн режимга мулоқотга кириши имконига эга —  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume;

  ✔ https://www.uzbekistonmet.uz веб-сайтининг бош саҳифасида “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастури ишга туширилди. Бу интерактив дастур орқали мурожаатчилар ўз саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Операторлар (Ахборот хизмати, Мурожаатлар билан ишлашга масъул ходим, “Energo-IT” филиали муҳандис ходимлари) мурожаатчиларга онлайн мулоқотда жавоб (тавсия, маслаҳат ва маълумот) тақдим этади.

 

 

 

  2021 давомида жами: 1 та матбуот анжумани, 2 та брифинг, 7 та пресс-тур, 12 та тақдимот тадбирлари, 4 та Энергетика вазирлиги матбуот штабидан брифинглар ўтказилди. Бундан ташқари, 2021 йил давомида ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали 17 та онлайн эфирлар эълон қилиниб, йил давомида 17 марта бошқарув раиси ҳамда унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказилган тадбирлар ОАВ ва кенг жамоатчилик эътиборига ёритилди.

 

 

  Шу билан бирга, 2021 йил давомида uzbekistonmet.uz веб-сайтида жами 1092 та, ижтимоий тармоқ саҳифаларида эса 1200дан ортиқ инфографика, фото, аудио, видео, матн шаклидаги ахборотни жамоатчилик эътиборига тақдим этиш амалга оширилди.

 

Батафсил маълумотлар қуйидаги нашрлар таркибида:

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг 2021 йилдаги фаолиятига бир назар — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1677 

  Трансформация жараёнлари: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” аксиядорлик жамияти Ахборот хизматининг ҳисоботи — — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1720 

  «Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизматининг 2021 йилги фаолияти юзасидан ҳисоботи (ҳисоботлар сарлавҳаси ва ҳаволалар жадвалида) — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1723

  АХБОРОТ ХИЗМАТИ САРҲИСОБИ: «Инфографика» студияси томонидан яратилган фото-видео ҳамда инфографика маҳсулотлари билан танишиб боринг! (2021-йил) — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1752

  Ахборот хизматининг ҳисоботи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли масалалар телевидение нигоҳи ва радио тўлқинларида (2021 йил) — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1756

 

 Улуғбек Урунов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг

матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>