Янгиликлар
2021 йил САРҲИСОБИ. 5-сонли: Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси — 2021 йилда 1855 МВА қўшимча қувват (110%) ҳамда 235,4 км магистрал электр тармоқлари (121,97 %) фойдаланишга топширилди
  • 17.01.2022
  • 319

  Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

 

Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.

Бошқармага 2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни тармоқ экспертизасидан ўтказиш гувоҳномаси тақдим этилган.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6566

 

Мисол учун, Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил якунига қадар қуйидаги лойиҳаларга тармоқ экспертиза хулосаси берилди:

- “Поп–Наманган–Андижон темирйўл линиясини электрификациялаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган 220 кВли “Қизил ровот” подстанциясидаги 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш” лойиҳаси;
- “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Озодлик” подстанциясидаги 10 кВли “КРУН” қурилмасини алмаштириш” лойиҳаси;
- “Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 220/110/10 кВли “Беруний” подстанциясидаги 125 МВА қувватли “Т-2” автотрансформаторини ўрнатиш” лойиҳаси;
- “Навоий вилояти Томди туманидаги 220/35/6 кВли “Горная” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
- “Тўрақўрғон ИЭС қурилиши” лойиҳаси доирасида 220 кВли “Қизил Ровот” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
- “Жиззах вилоятидаги “Сирдарё ИЭС” АЖ ва “Зафаробод” подстанцияси оралиғида иккита 220 кВли ҳаво тармоғи ва 220/110/10 кВли “Зафаробод” подстанциясини қуриш” лойиҳаси;
- “Қашқадарё вилоятидаги 500/220/110/10 кВли “Ғузор” подстанцияси ва 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанцияси оралиғида 220 кВли “Л-Азамат-2” ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси;
- Самарқанд вилояти Нуробод районида “100 МВт қувватли қуёш фотоэлектростанцияси қурилиши” (220 кВли ҲЛ “Л-17-Қарши”) лойиҳаси;
- “Қашқадарё вилоятидаги 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА қувватли Т-1 автотрансформаторини ўрнатиш” лойиҳаси;
- Андижон вилоятида иккита 220 кВли ҳаво тармоғи (кириш-чиқиш “Тўрақўрғон” ИЭС ва “Юлдуз” подстанцияси оралиғида) ва 220/110/10 кВли подстанциясини қуриш” лойиҳаси;
- “Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини ишга тушириш” инвестиция лойиҳаси доирасида 220 кВли Л-Б-К кириш-чиқиш электр узатиш тармоғини қуриш” лойиҳаси;
- “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Денов” подстанцияси модернизация қилиш” лойиҳаси (1 фаза);
- Самарқанд вилоятида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Azia metall prof” МЧЖ учун 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси.

    Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз навбатида республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

 

Хусусан:

2021 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами қўшимча 1680 МВА қувват ошириш режалаштирилган эди. 2021 йил якунига 1855 МВА қувват режага нисбатан 110%га оширилди.

Шундан:

Тошкент вилоятида 150 МВА

“Чирчиқ” ПС 150 МВА;

Қорақалпоғистон Республикаси 125 МВА

“Беруний” ПС 125 МВА;

Хоразм вилоятида 75 МВА

“Хоразм” ПС 75 МВА;

Фарғона вилоятида 125 МВА

“Ўзгариш” ПС 50 МВА;

“Фарғона” ПС 75 МВА;

Бухоро вилоятида 128 МВА

“Қуюмозор” ПС 128 МВА;

Қашқадарё вилоятида 125 МВА

“Амир-Темур” ПС 125 МВА;

Навоий вилоятида 243 МВА

“Горная” ПС 43 МВА;

“Химия” ПС 200 МВА;

Самарқанд вилоятида 359 МВА

“Каттақўрғон” ПС 150 МВА;

“Самарқанд” ПС 209 МВА.

Наманган вилоятида 200 МВА

“Қизил Равот” ПС 200 МВА;

Андижон вилоятида 200 МВА

“Хакан” ПС 200 МВА;

Жиззах вилоятида 125 МВА

“ДНС-2” ПС 125 МВАли.

https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-07-13-3

Бундан ташқари, 2021 йилда 193 км 220 ва 500 кВли магистрал электр тармоқларини қуриш режалаштирилган эди. 2022 йил 1 январь ҳолатига жами узунлиги 235,4 км 110 кВли, 220 кВли ва 500 кВли магистрал электр тармоқлари қурилди. Бу эса режага нисбатан  121,97 %ни ташкил қилади:

- Ўзбекистон Республикасидаги “500 кВли Ғузор–Регар (Л-507) узунлиги 64 км бўлган электр узатиш линиясини тиклаш” инвестиция лойиҳаси;
- Узунлиги 58 км бўлган “220 кВли “Ғузор” ПС – “Амир-Темур” ПС электр узатиш линиясини қурилиши" лойиҳаси;
- “Навоий ИЭС ва “Химия” ПС оралиғида узунлиги 27 км бўлган
220 кВли электр узатиш линиясини қуриш” лойиҳаси;
- “Поп-Наманган-Андижон” электрлаштирилган темир йул линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” лойиҳаси доирасида узунлиги 24 км бўлган “220 кВли “Раустон” ТПСни ташқи электр таъминотига улаш учун “Оби-Ҳаёт” ва “Сардор” подстанциясига кириш-чикиш бўлган Л-С-О ҳаво тармоғини қуриш” ва узунлиги 36,6 км (қўш занжирли) 110 кВли “Хаққулобод” линиясини қуриш” лойиҳалари;
- “Бухоро вилоятида “Aksa Enerji Üretim A.Ş” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси учун узунлиги 14 км бўлган 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси;
- Самарқанд Ситидан ўтувчи узунлиги 3,8 км бўлган “220 кВли Чўпонота–Сўғдиёна ҳаво тармоғини кўчириш” лойиҳаси;
- “Самарқанд–Бухоро темир йўл линиясини электрлаштириш ва тезюрар пассажир поезди ҳаракатини ташкилаштириш” инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 5 км бўлган “Навоий НС” ПСга Л-17-Б-1 220 кВ ҳаво тармоғи қуриш” лойиҳаси;
- “Самарқанд вилояти Нуробод тумани Тутли аҳоли яшаш пункти ҳудудида қурилаётган 100 МВт фотоэлектр станцияси” инвестиция лойиҳаси доирасида “Навоий ИЭСдан чиқувчи “Л-17-Қарши” 220 кВ ҳаво тармоғидан қуёш фотоэлектр станциясига 3 км кириш-чиқиш ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 5 январда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси томонидан 5-сонли буйруқ имзоланди. Қарорга асосан 2021 йил умумий қиймати 71,45 млн АҚШ доллар 10 та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Шундан:

Соҳа маблағлари ҳисобидан – 18,5 млн АҚШ доллари;

Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 52,95 млн АҚШ доллари.

2021 йил якунига кўра барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 97,69 млн АҚШ доллар маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан мазкур кўрсаткич 136,72 %га бажарилди. Жумладан:

- Соҳа маблағлари ҳисобидан – 43,89 млн АҚШ доллари;

- Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 53,021 млн АҚШ доллари.

Шунингдек, 2021 йилда умумий қиймати 893,65 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари якунланиб эксплуатацияга топширилди.

Жумладан:

- “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси – 83,74 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти Нуробод туманида “100 МВт қувватли қуёш фотоэлектростанцияси қурилиши” лойиҳаси – 14,27 млрд сўм;
- “Жанубий-Ғарбий магистрал электр тармоқларининг эскирган жиҳозларини алмаштириш ва модернизациялаштириш” лойиҳаси – 79,59 млрд сўм;
- “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси – 175,81 млрд сўм;
- “Поп–Қўқон–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 2,74 млрд сўм;
- “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 80,53 млрд сўм;
- “500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли "Сурхон" подстанциясидаги ОТҚни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси – 42,19 млрд сўм;
- “220 кВ “Беруний” ПСда 125 МВА қувватли АТ-2-200 иккинчи автотрансформаторни ўрнатиш ва қурилиш” инвестиция лойиҳаси –
8,51 млрд сўм;
- “220/110/10 кВли “Сарибозор” ПСда 110 кВли ОТҚни кенгайтириш ҳамда 2 дона 110 кВ Караман–1 ва Караман–2 тармоқ ячейкаларини янгидан ўрнатиш” инвестиция лойиҳаси – 7,3 млрд сўм;
- “220 кВ Тахиатош ИЭС – Хоразм ПС – Саримой аҳоли яшаш жойи (Хоразм вилояти) оралиғида электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 266,79 млрд сўм;
- “220 кВ “Амир Темур” нимстанциясини “Ғузор” нимстанциясидан
220 кВ ҳаво линияси билан қуриш” инвестиция лойиҳаси – 72,57 млрд сўм;
- “Учқун” спорт-соғломлаштириш комплекси қурилиши лойиҳаси –
14,04 млрд сўм;
- “Навоий ИЭС” ва “Химия” ПС оралиғида 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси – 36,5 млрд сўм;
“НГМК балансидан ўтказилган подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш” (“Горная” ПС) лойиҳаси – 7,66 млрд сўм;
-“220 кВ “Хакан” ПСда 200 МВА қувватли автотрансформаторни ўрнатиш ва қуриш” инвестиция лойиҳаси – 1,44 млрд сўм.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги “Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй манзилида етти қаватли маъмурий бино қурилиши амалга оширилмоқда.

Етти қаватли бино Б ва В корпуслари қуриб битирилди ва пардозлаш ишлари якунланмоқда.

Маълумот ўрнида: Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасида жами 10 нафар ходимлар меҳнат фаолияти олиб боради.

  Ҳурмат билан,

✍️ Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси жамоаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>