Янгиликлар
1-фильм — «Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан: «АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
  • 08.02.2022
  • 324

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

 Жамият тараққиёти, энг аввало, аёллар ва болаларга яратилган шароит ҳамда ҳурмат-эҳтиромда намоён бўлади, деган эди шарқ мутафаккирларидан бири ўз битикларида.

✔️ Ҳақ гап. Аёллар эъзоз топган жамиятда болалар — келажак авлод эркин улғаяди. Эркин авлод улғайган жамиятда инсон қадр топади, тараққиёт бўлади.

❓Хўш, жамиятимизда аёлларнинг ўрни қандай? Энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғида меҳнат қилаётган минглаб аёлларнинг касбий фаолиятида-чи, қандай янгилик ва ўзгаришлар бор? Уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитлари яратилганми?

Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ахборот хизмати ҳудудий-таркибий магистрал электр тармоқлари филиалларига ташриф буюриб, “Соҳамиз аёлларга алоҳида эҳтиром» рукни остида туркум фильмлар намойиш этади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига байрам дастури тайёрланмоқда. Ахборот хизмати томонидан тайёрланган ушбу туркум фильмлар байрам тадбирини ташкил этишда фойдаланилади.

«Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан эълон қилинадиган фильмларни кузатиб боринг!

 

Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>