Янгиликлар
"Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали 21 март — Наврўзи олам байрами билан табриклайди
  • 22.03.2022
  • 252

 Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрк-зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

Айни шу бетакрор ва дилбар фаслда барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, вужудимизга янги куч-ғайрат, азму шижоат киргандек ҳис этамиз.

Неча юз йиллик анъана ва қадриятларимизни янгитдан кашф этамиз, қандай буюк тарих, қандай буюк маданият ворислари эканимизни яна бир бор англаймиз. Ва бундан қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.

✔️ Бугун она табиат бағрида янгиланиш ва яшариш фасли бошланмоқда.

Наврўз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!

Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!
Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин!

✍ Анвар Расулов, «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>