«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станция ишга туширилди
  • 11.03.2022
  • 268

Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қурилган қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станция бугун соат 14:55 да ишга туширилиб Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Ушбу электр станция йилига 1,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 175 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Тежалган табиий газга қўшимча 800 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 800 миллион киловатт-соат электр энергияси билан) қўшимча равишда бир йил давомида 350 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади.

Умумий қиймати 105 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Қурилиш давомида 350 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 60 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5195-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.


Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/1863

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>