Янгиликлар
Бугун тошкентлик энергетиклар томонидан ҳам умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
  • 30.04.2022
  • 213

Ҳашарда "Тошкент шаҳар МЭТ" филиалидан 120 дан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Маъмурий бино ва подстанция атрофларига кўчатлар экиш, йўл тўсиқларини оқлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  26 апрелдаги 199-F-сонли фармойиши ҳамда "Тошкент шаҳар МЭТ" филиали директорининг 48-сонли буйруғи асосида ташкил этилди.

Рамазон Ҳайити арафасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг меҳр-оқибати, бирдамлиги ва аҳиллигининг амалий ифодасидир.

 

Батафсил: https://t.me/toshkentshaharMET

✍️ "Тошкент шаҳар МЭТ" филиали ёшлари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>