Янгиликлар
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»: қашқадарёлик энергетиклар Хива шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 22.05.2022
  • 260

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 20–22 май кўҳна Хива шаҳрига саёҳат уюштирди.

Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи  52 нафар қашқадарёлик энергетикларнинг зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>