Янгиликлар
КЕЛАЖАК — БИЛИМЛИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА
  • 27.05.2022
  • 389

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Energo-IT" филиали ходимлари ҳам халқаро IT сертификатини қўлга киритиш мақсадида "IT-park" томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.

✍️ “Energo-IT” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>