Янгиликлар
«ДЕНОВ» ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ ТРАНСФОРМАТОРНИ КАТТА ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
  • 01.02.2020
  • 896

     Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Сурхондарё МЭТ» филиали тасарруфидаги 220/35/6 кВли «Денов» подстанциясида қуввати 40000 кВА бўлган, 1965 йилда Тольяти трансформатор заводида ишлаб чиқарилган Т-2 куч трансформаторини янги 63000 кВА қувватли куч трансформаторга алмаштириш ишлари 25 январдан 4 февралгача давом этиши белгиланган эди.  

     Бугун, 1 февраль куни модернизация дастурининг қурилиш-монтаж ишлари муддатидан илгари тугалланиб, янги трансформаторга юклама берилди. Бу Сурхондарё вилоятининг «Денов» подстанцияси қуввати қўшимча 23000 кВАга оширилди дегани.

     Маълумот ўрнида: электр энергетикаси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манба ҳисобланиши, тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларини кўпайтириш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш бўйича соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидаги маълумотлар (видеолавҳа) орқали керакли маълумотларни олишингиз мумкин:

     Ўзбек тили (кирилл алифбосида): uzbekistonmet.uz/uz/

     Ўзбек тили (лотин алифбосида): uzbekistonmet.uz/oz/

     Рус тилида: uzbekistonmet.uz/ru/

     Инглиз тилида: uzbekistonmet.uz/en/

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти электр энергияга кескин суръатларда ошиб бораётган эҳтиёжни қондириш, хусусан ишлаб чиқарувчи корхоналарда режага мувофиқ ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаб берувчи ташкилотлар етказиб бериш, энергоресурслар истеъмоли сезиларли даража ошган пайтда электр энегияси импорти амалиётларини бажариш, шу билан бирга, республикамиз ва минтақа энерготизимида барқарорликни (хавфсизлик мувозанатини ўрнатиш) таъминлаш учун барча кучларни сафарбар этган.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>