Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Беш ойда умумий қуввати 1 254 мегаватт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди
  • 09.06.2022
  • 263

Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 мегаватт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:

Биринчиси, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Иккинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

Учинчиси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт  бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

Тўрттинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Бешинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замоаний иссиқлик электр станцияси;

Олтинчиси, Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт  бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 260 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 нафар янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун: Жорий йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (7-электр станция) ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1973

 

https://vestikavkaza.ru/material/391684

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>