Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари Швейцариянинг Баден шаҳрида малака оширмоқда
  • 29.06.2022
  • 211

Маълумки. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш қаратилган турли машғулот ва малака ошириш ўқув курсларида иштирок этишади.

Швейцариянинг “Hitachi Energy Switzerland Ltd” институти билан ҳамкорликда “Электр энергетикаси тармоғида рақамлаштириш” мавзусида  ўтказиладиган ўқув-тренинг машғулотларида иштирок этиш учун Акциядорлик жамиятининг 8 нафар мутахассис ходимлари хизмат сафарига юборилди.

Эътиборингизга ҳавола этилган суратларда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассисларига ўтилаётган малака ошириш машғулотлари — тренинг дарслар акс этган.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>