Янгиликлар
Хизмат сафари ҳисоботи: Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги Электр энергетика Кенгашининг 60-йиғилиши бўйича маълумотнома
  • 16.07.2022
  • 317

2022 йил 14–15 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг пойтахти Нур-Султон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 60-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МДҲ Электр энергетика Кенгашига аъзо бўлган давлатлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Ўзбекистон ва Беларусь давлатларининг Энергетика вазирлари ҳамда электр энергетика компаниялари раҳбарлари қатнашди.

Мазкур йиғилишида Ўзбекистон Республикасидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигида делегация иштирок этди.

Йиғилишнинг кун тартибида Қозоғистон Республикаси электр энергетикаси, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида қайта тикланувчи энергия соҳасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, кам углеродли энергетика саноатининг МДҲ давлатларини барқарор ривожланишига қўшган ҳиссаси, МДҲга аъзо давлатларнинг электр энергетика саноатини рақамли транформацияси тўғрисида маърузалар тингланиб, муҳокамалар қилинди.

Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгаши Ижроия қўмитасининг молиявий-хўжалик фаолиятини навбатдаги тафтишдан ўтказиш, “МДҲда хизмат кўрсатган энергетик” фахрий унвонини бериш ва МДҲ электр энергетика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш ҳамда Кенгашнинг навбатдаги 61-йиғилишини Москва шаҳрида ўтказиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, жорий йил 15 июлда Қозоғистоннинг электр тармоқларини бошқарувчи “KEGOC” АЖнинг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

✍️ Бекзод Каримов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>