Янгиликлар
Трансформатордаги ёнғин бартараф этилди
  • 21.07.2022
  • 201

2022-йил 21 июль куни “Бухоро МЭТ” филиалига қарашли  220/110/35/6 кВли “Бухоро" подстанциясида ҳавонинг кескин исиб кетиши сабабли соат 15:50 ларда Т-4 трансформатори (35/6 кВли 6,3 МБА қувватли)да ёнғин содир бўлди.

Зудлик билан ёнғин ўчириш бригадаси етиб келиб, трансформатордаги ёнгин бартараф этилди.

Соат 18:50 ларда 220/110/35/6 кВли "Бухоро" подстанциясидан электр энергия билан таъминланувчи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилди.

✍️ С.С.Мирзаев, “Бухоро МЕТ” филиали бош муҳандиси

daryo.uz — "Бухородаги подстанциялардан бирида ёнғин юзага келди" номли хабарига расмий изоҳ.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>