Қизиқарли хабарлар
Хитойнинг энг йирик шамол станцияси
  • 27.07.2022
  • 356

Хитойнинг «China General Nuclear Power Group» (CGN) компанияси мамлакатнинг қуруқликдаги энг йирик шамол станциясини фойдаланишга топширди. Унинг қуввати 1 гигаваттни (ГВт) ташкил этади.

Мамлакат шамол турбиналарини  ишга тушириш бўйича етакчиликни давом эттирмоқда. Ўтган йили қуруқликдаги шамол станцияларининг ўрнатилган қувватининг глобал даражада ўсиши натижасида ХХРнинг улуши 41 %ни (71,8 ГВтдан 29,5 ГВт) ва денгиздаги шамол генераторлари эса 82 %ни ташкил этди (21,3 ГВтдан 17,4 ГВт).

Шамол станцияси йилига 3 тераватт-соат (ТВт) электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу эса йилига 2,5 миллион тонна карбонат ангидридни тежаш имконини беради.

Энергия 500 кВт қувватга эга юқори кучланишли линия ёрдамида умумий тармоққа юборилади.

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1561

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>