Қизиқарли хабарлар
Шимолий денгиздаги қуёш фермаси бўронларга бардош беради
  • 22.08.2022
  • 269

Шимолий денгизда довулларга чидамли кичик қуёш парки қуриш режалаштирилган.

SolarDuck технологияси панелларга ҳатто ўта кучли бўронларда ҳам шикастланмасдан тўлқинлар устида ишлаш имконини беради.

PWE ва SolarDuck нинг синов лойиҳаси Merganser деб номланади ва Бельгиянинг Остенд шаҳри яқинидаги сувларда барпо этилади.  Платформанинг максимал қуввати 0,5 МВтни ташкил қилади.

Станция элементлари баландлиги 5 метргача бўлган тўлқинлар устидан сузиб ўтишга қодир, шунингдек, шамол тезлиги секундига 30 метрдан юқори бўронларга ҳам чидамли.

Режалаштирилган хизмат муддати - 30 йил.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1591

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>