Янгиликлар
Истиқлол шодёнаси арафасида фарғоналик энергетиклар томонидан спорт мусобақалари ўтказилди
  • 30.08.2022
  • 239

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган Президент қарорида кўрсатиб ўтилганидек, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш борасида барча соҳа ва йўналишларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

⚡️ Мисол учун, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида меҳнат фаолияти юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари уюштирилиб турилади. Шундай тадбирлардан бири Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида ўтказилди.

⚽️ “СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ” шиори остида ўтган спорт мусобақалари ...

Батафсил: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-08-29-6

Мусобақадан сўнг иштирокчилар бир дастурхон атрофида ўзбек миллий таомларидан танаввул қилишди. Мусобақа ғолибларига Филиал касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

⇒ Эслатиб ўтамиз: Аввалроқ  “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2022/2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисоботи эълон қилинган эди.

✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>