Янгиликлар
“Наманган МЭТ” филиалида авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди
  • 29.09.2022
  • 204

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тассаруфидаги “Сардор”, “Оби-ҳаёт” ва “Қизилравот” подстанцияларининг оператив ходимлари ҳамда Шарқий  минтақавий  диспетчерлик бошқармаси ходимлари иштирокида авария ва ёнғинга қарши ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида ўтказилган тадбирда Шарқий  минтақавий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи А.Имомов, катта диспетчер Н.Аҳмедовлар иштирок этишди.

⚡️ Шарқий  минтақавий диспетчерлик бошқармаси ходимларига Филиал подстанцияларининг оператив ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, хавфсиз ва самарали иш жараёнини яратиш учун зарур бўлган тавсияларни тинглашди.

Амалий машғулотлар давомида  оператив ходимларининг билим-тажрибаси синовдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

✍️ Б.Негматуллаев, Подстанциялар хизмати бошлиғи

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>