Янгиликлар
«Тошкент шаҳар магистал электр тармоқлари» филиали таркибидаги электр объектларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
  • 14.10.2022
  • 164

Маълумки, куз ойида ҳам юртимизда ободонлашитиш ишлари кенг кўламда олиб борилади. «Яшил макон» умуммиллй лойиҳаси бўйича бошланган ишлар электр энергетика тармоқ корхоналарида ҳам қизғин давом этмоқда.

Мисол учун, «Тошкент шаҳар магистал электр тармоқлари» филиали ходимлари ҳам модернизация дастурига мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажарилган подстанцияларда ободонлаштириш ишларини амалга оширилди. Ўтказилган ҳашар тадбири орқали  электр объектларини хазон ва барглардан тозалаш, xўжалик майдонларининг эстетик ҳолатини яхшилаш, йўлак бетон тўсиқларини бўяш, дарахтлар остини юмшатиб новдасини оҳаклаш, суғориш, шу билан бирга, янги дарахт ва гул кўчатлари экиш ишлари бажарилди.

Батафсил:  https://t.me/toshkentshaharMET

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>