Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Осиё Тараққиёт Банки делегацияси билан учрашув ўтказди
  • 08.11.2022
  • 253

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д. Исақулов Осиё Тараққиёт Банки Марказий ва Ғарбий Осиё энергетика департаменти директори жаноб Джоонхо Хванг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида  Осиё Тараққиёт Банки ҳамда Акциядорлик жамияти вакиллари Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан мамлакатимиз электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, ҳамкорликнинг янги босқичлари борасида фикр алмашдилар. 

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>