Янгиликлар
Президент Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқ берди
  • 25.11.2022
  • 189

Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли вилоят аҳлига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланди.

Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди.

>