Қизиқарли хабарлар
Ҳиндистондаги қишлоқ бутунлай қуёш энергиясидан фойдаланади
  • 15.11.2022
  • 255

Кичик Модхера қишлоғи Ҳиндистонда тўлиқ қуёш энергиясидан фойдаланадиган биринчи аҳоли пунктига айланди.

Қишлоқда 6,5 минг аҳоли истиқомат қилади. Лойиҳа аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва иш ўринлари сонини кўпайтиришга қаратилган. Мазкур ташаббус доирасида турар-жой ва давлат бинолари томларига 1300 дан ортиқ панеллар ўрнатилди. Барча қуёш панеллари электр станциясига уланган, ҳукумат аҳолидан ортган энергияни сотиб олишга ва оилалар учун янги даромад манбайини яратишга маъсул.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1706

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>