Қизиқарли хабарлар
Будапештдаги Янги йил дарахтлари велосипедлар билан ёритилди
  • 15.12.2022
  • 309

Будапештда қизиқарли тизимни жорий этиш орқали Янги йил ёритгичлари учун харажатларни камайтиришга қарор қилишди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун велосипедлардан фойдаланишди. Бу харажатларни 25 баравар камайтиришга ёрдам беради.

Илгари Янги йил ёритгичларини ёқиш харажатлари 62 минг долларга тушган бўлса, ҳозир 2,5 минг долларни ташкил этмоқда. Тежалган пуллар муҳтожларга ёрдам бериш учун сарфланади. Шундай қилиб, маҳаллий ҳокимият органлари ҳам пулни тежайди, ҳам болаларга янги билим олишга ёрдам беради ва байрамона муҳит яратади.

#буқизиқ

Манба: https://t.me/clearenergy/1752

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>