Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЯНГИ ТАРИФЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
  • 07.12.2022
  • 139

ЭЪЛОН: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ корхоналарига, шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” акциядорлик жамиятлари диққатига!

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2022 йил 16 ноябрдаги 12-сон баёни билан 2022 йил 1 декабрдан 31 декабргача ҳамда 2023 йил 1 январдан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ ташкилотлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш, “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари”АЖлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш бўйича янги тарифлар тасдиқланганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифи 2022 йил 1 декабрдан 31 декабргача – 45,30 сўм, 2023 йил 1 январдан – 44,30 сўм миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тарифлар электр энергетика соҳаси корхоналари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифига таъсир кўрсатмайди.

Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>