Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўқиш жараёнига керак бўлаётган компьютер сотиб олишга ёрдам беришингиз сўрайман. Компьютер жуда керак...»
  • 19.12.2022
  • 178

Мурожаат эгаси: Нодирбек Абдираҳматов, Қашқадарё вилояти

Электрон почта: nodirbekabduraxmatv@gmail.com

Мурожаат мазмуни: (Таҳрирсиз матн) асалому алайлум мен ат сентрда уқийман мен уқиш жараёнига керак булаёдган кампютирга ёрдам беришигиз сурайман камютир жуда керак.

Мурожаат мазмуни: (Таҳрир этилган матн) Ассалому алайкум! Мен IT-марказда ўқийман. Ўқиш жараёнига керак бўлаётган компьютер сотиб олишга ёрдам беришингиз сўрайман. Компьютер жуда керак.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Нодирбек Абдираҳматов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади ва ҳомийлик ишлари билан шуғулланмайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16451      

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Ҳомийлик мазмунидаги мурожаатингиз билан Маҳаллий ҳокимият ва маҳалла фуқаролари йиғини, шунингдек, Ёшлар ишлари агентлигига https://yoshlar.gov.uz/uz/ мурожаат қилинг!

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Нодирбек Абдираҳматов, таҳсил олиш давомида, шунингдек, меҳнат фаолиятингизни бошлашдан олдин ўзбек тилида имловий ва услубий хатоларсиз ёзишни ўрганинг! Мурожаат матнидаги  “asalomu alaylum”,  “at centrda”,  “uqish”, “bulayodgan”,  “kampyutirga”, “kamyutir” каби имло ва қатор услубий хатолар Сизнинг билимингиз даражаси ҳақидаги дастлабки белги-нишон бўлиб хизмат қилиши мумкин.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>