ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Эртага эмас, ҳозирданоқ мақсадларимизни ислоҳ этайлик!
  • 23.12.2022
  • 145

МУНОСАБАТ

Инсонга эътибор қаратиш, унинг турмуш-тарзидан тортиб кўнглидаги орзу-ўйларигача бўлган катта масофани қамраб олган дастуриламал яратишнинг ўзи бўлмайди.  

Кириб келажак янги йилимизга берилган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» номиданоқ эртанги кунимиз бунданда ёрқин бўлишига умидланасан.  

Ижодкор аҳлини кўпчилик «ўта таъсирчан одамлар» сирасига қўшадилар. Дарҳақиқат, разолатни, адолатсизликни, ҳақ-ҳуқуқнинг поймол бўлишини ва албатта ношукурликни қоралаймиз. Яхшилик ва меҳр-оқибат кўрсатиш, бирдамлик манзаралари эса кўз ўнгимизнинг безаги-кўрки!  

Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис ҳамда бутун халқимиз ҳукмига йўллаган Мурожаатномасини барча бирдек катта қизиқиш билан қаршилади. Мурожаатда тилга олинган барча масалаларни жамлаган ҳолда бир сўз билан одамийлик ифодаси, дейиш мумкин.  

Давлатимиз раҳбарининг оташин нутқини тинглаб, кузатар эканмиз, ундаги жасоратли меҳнат ибораси кўнглимизга жуда эш келди. Чинданда ҳаётимизни мана шу сўзлар моҳияти билан суғорсак, «ҳосилимиз» баланд ва бизга тенг келадигани топилмаса керак!  

Юртимиздаги таълим тизимига мутлақ янгича ёндашувни жорий қилиш ва шунинг баробарида иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,жамиятимизда табаррук касб эгалари бўлмиш ўқитувчи-мураббийлар нуфузини янада ошириш, шунингдек, она тилимизга бўлган меҳрли муносабатларни шакллантириш каби масалалар баёни ифтихор бағишлади.  

Бундан ташқари, энергетика тизими борасида, тежамкорлик ва самарадорлик тамойилларига амал қилган ҳолда юртимизда босқичма-босқич «Яшил энергия»ни барпо этиш режаси айнан сизу бизнинг ҳаётимиз фаровонлашувида муҳим амалдир.  

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, режаларимиз бисёр, аммо буларнинг барчасини ўз ҳаётимиз мисолида мустажоблигини кўришни хоҳласак, эртага эмас, балки ҳозирданоқ ўз кайфият ва мақсадларимизни ислоҳ этайлик!   

Ориф ТЎХТАШ,  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси,   

ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>