ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача қисқартирилади
  • 23.12.2022
  • 147

2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра,  2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/5789

1️  Кинематография агентлиги ▶️ Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

2️  Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

3️  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ▶️ Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

4️  Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ▶️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

5️  Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

5️  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ▶️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда. Бунда дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилади;

6️  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб ▶️ Президент ҳузурига ўтказилмоқда;

7️  Мудофаа саноати давлат қўмитаси Мудофаа саноати агентлиги шаклида ▶️ Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

8️⃣ Давлат солиқ қўмитаси Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

9️⃣ Давлат божхона қўмитаси Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

1️0️⃣ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

1️1️⃣ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ▶️ Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

1️2️⃣ Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

1️3️⃣ Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

1️4️⃣ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

✅ Вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади

2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра,  2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/5789

Яъни, қуйидаги вазирликлар қолади:

1️  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

2️  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

3️  Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

4️  Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

5️  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

6️  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

7️  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

8️  Табиат ресурслари вазирлиги;

9️  Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

1️0️  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

1️1️  Сув хўжалиги вазирлиги;

1️2️  Рақамли технологиялар вазирлиги;

1️3️   Адлия вазирлиги;

1️4️  Транспорт вазирлиги;

1️5️  Маданият ва туризм вазирлиги;

1️6️   Мудофаа вазирлиги;

1️7️  Энергетика вазирлиги;

1️8️  Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

1️9️  Ташқи ишлар вазирлиги;

2️0️  Ички ишлар вазирлиги;

2️1️  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>