Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр корхонасидан қазиш бўйича ҳеч ким маслаҳат сўрамаган, қурувчига электр корхонаси томонидан узилган кабель линияси кўрсатилмаган — муаммога ечим борми?!»
  • 28.12.2022
  • 185

Мурожаат эгаси: Ганджаев Атабек Каримович, Хоразм вилояти (“Каримбой Отабек сервис” оилавий корхонаси номидан)

Электрон почта: ganjaevotabek00@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Каримбой Отабек Сервис» оилавий корхонаси Урганч шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди кўчасида жойлашган. Оилавий корхонасига тегишли бўлган Шовот канали бўйича кафе ва стадион мавжуд. Оилавий корхона томонидан 2014 йил 6 декабрь куни 63-237-TSh/192-рақамли техник шарт олиниб, электр энергияси ерости кабели ўтказилган. Ҳозирда эндокринология маркази орқа томонида янги бино курилиши бошланган. Курилиш ишлари натижасида ерлар казиб ташланган. Қазиш натижасида кабелга зарар етказилиб, электр таъминоти узилиши натижасида корхонага тегишли бинолар электр энергиясиз қолди. Мен Урганч шаҳар электр энергия корхонаси раҳбари билан учрашганимда, қазиш бўйича ҳеч ким маслаҳат сўрамаганини таъкидлади. “Бу қурилишни амалга ошираётган корхона айби”, дейди у. Қурилиш ташкилоти прорабига бориб учрашсам, менга қурилиш бош режасини кўрсатиб, узилган кабель линияси электр энергияси корхонаси томонидан кўрсатилмаганини, бу борада айби йўқлигини таъкидлади. Муаммога ечим борми? Бу ерда айб кимда эканлиги билмайман, лекин мен ҳозирда электр энергиясиз қолдим. Сиздан илтимос, менга электр энергиясини тиклаб беришингизни сўрайман. Масала тез фурсатда ечилмаса, Бош прокуротурага, Президент Админстрациясига мурожаат қилишга мажбурман. Мен ҳозирда моддий ва маънавий зарар кўрмокдаман...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Атабек Каримович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/16551      

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>