Бўш иш ўринлари
Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси: мутахассисларни ишга таклиф этамиз!
  • 05.01.2023
  • 256

БЎШ ИШ ЎРНИ:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ғазначилик бошқармаси мутахассиси лавозими танлов эълон қилинади.

 

Лавозим вазифалари:

♦ Иқтисодий йўналишдаги олий маълумот (жумладан: иқтисодиёт (макро/микроиқтисодиёт), молия ва молияни бошқариш ҳамда шунга яқин соҳада бакалавр ёки магистр дипломи эгаси. Ўзбекистон/хориж ОТМлари дипломлари) ҳамда ихтисослиги бўйича камида 5 (беш) йиллик иш стажига эга бўлган шахс.

♦ Иқтисодий ва молиявий таҳлилларни амалга ошириш бўйича етарли даражада билимга эга бўлиши лозим; 

♦ Ўзбек ва инглиз тилини (IELTS сертификатига эга бўлган, камида 5,5 балл) мукаммал даражада билиш;

♦ Компьютерни тўлиқ ўзлаштирган ва барча дастурларда (Microsoft office (мукаммал), 1-С дастури) ишлаши.

♦ Иш тажрибаси (молия, иқтисодиёт, тижорат банклари ва ҳ.к.; камида 5 йил).

 

Шахсий талаблар: 

♦ Ватанпарварлик, касбга содиқлик;

♦ Профессионал этикет, ҳамкасбларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

♦ Муомала маданияти, жамоада ишлаш қобилияти;

♦ Лавозимга мос бошқа шахсий талаблар; 

♦ Мамлакат учун муҳим ташқи молиялаштириш лойиҳалари билан ишлаш имконияти.

 

Таклиф этамиз:

♦ Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;

♦ Корпоратив таълим ва тренинглар;

♦ Қулай меҳнат шароитлари;

♦ Замонавий офис;

♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

♦ Иноқ жамоа;

♦ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

 

⇒ Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида:

 https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

 

«Onlayn rezyume» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>